Тезисларни жўнатиш

Нашр учун тезислар 2024 йилнинг 30 август кунига қадар Республика хирургик ангионеврология ихтисослаштирилган марказининг веб-сайтида – www.angiomeeting2024.tilda.ws ёки angionevrology@mail.ru электрон почтасида қабул қилинади.


Тезисларни қабул қилишга қўйиладиган талаблар:
  • Тезислар муаллифларнинг конференцияда муҳокама қилинадиган масалаларга бўлган нуқтаи назарини акс эттириши керак.
  • Тезис ҳажми икки саҳифадан (А4) ошмаслиги ва электрон шаклда (MS WORD, Times New Roman шрифти, 12 кегль, 1 интервал) бўлиши лозим.
  • Тезиснинг НОМИ – бош ҳарфлар билан.
  • Муаллиф ва ҳаммуаллифларининг фамилияси, исми, отасининг исми – бош ҳарфлар билан.
  • Муаллиф ва ҳаммуаллифлар ишлайдиган даволаш ёки илмий муассасанинг номи; шаҳар, мамлакат – кичик ҳарфлар билан.
  • Изоҳ: агар ҳаммуаллифлар турли муассасаларда фаолият олиб боришса, унда ҳар бир ҳаммуаллифнинг фамилиясидан кейин тартиб рақами қўйилади ва «Ҳаммуаллифнинг иш жойи» устунида муассасалар (ташкилотлар) кетма-кет кўрсатилади.
  • Тезис матни: сарлавҳалар номлари: «Тадқиқот мақсади», «Материал ва методлар», «Натижалар», «Муҳокама», «Хулосалар»; сарлавҳалар номларидан сўнг икки нуқта «:» қўйиш лозим.
  • Изоҳ: агар тезиснинг мавзуси «Клиник ҳолат» бўлса, унда сарлавҳаларнинг номларига риоя қилишнинг ҳожати йўқ. Сарлавҳанинг номидан сўнг жумла бош ҳарф билан бошланади.
  • Тезислар номларида қисқартмалардан фойдаланманг; тезис матнида атамаларнинг қисқартмаларидан фойдаланилганда биринчи марта атама тўлиқ ёзилади, сўнгра қавс ичида қисқартма кўрсатилади.
  • Тезисларни нашрга қабул қилиш тўғрисидаги қарор Ташкилий қўмита томонидан амалга оширилади, нашрга қабул қилинганлик ҳақидаги билдиришнома муаллифлардан бирига кўрсатилган электрон почта манзилига юборилади. Битта муаллифдан 5 дан ортиқ тезис қабул қилинмайди.
  • Клиник ҳолатларни кўриб чиқиш учун юборилганда, илтимос, фотоматериаллар, ангиограммалар, операциялар схемаларини қўшимча қилиб юборинг.
Тезисларни лойиҳалаш шакли
Оғзаки нутқ учун ариза
Файлларни қўшинг (doc, docx, xls, xlsx, jpg, jpeg, png, gif, max. 10 Мб, 10 та файл)
© Copyright 2024. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Made on
Tilda