Ҳурматли ҳамкасблар!
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ
РЕСПУБЛИКА ХИРУРГИК АНГИОНЕВРОЛОГИЯ ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН МАРКАЗИ
ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИ
Сизни 2024 йил 18-19 октябрь кунлари бўлиб ўтадиган
«СУРУНКАЛИ БОШ МИЯ ҚОН АЙЛАНИШИ ЕТИШМОВЧИЛИГИНИ ЭРТА ТАШХИСЛАШ ВА ДАВОЛАШНИНГ ЗАМОНАВИЙ ЖИҲАТЛАРИ»
мавзусидаги X ҳалқаро конференция иштирок этишга таклиф қилади.
Конференциянинг мақсади: хирургик ангионеврологиянинг глобал ривожланиш тенденцияси билан танишиш. Тажриба алмашиш, янги технологиялар билан танишиш, сурункали бош мия қон айланиши етишмовчилигини ташхислашнинг янги усулларини жорий этиш, очиқ ва рентгенэндоваскуляр амалиётларнинг яқин ва узоқ муддатли натижаларини муҳокама қилиш. Жаррохлик амалиётининг у ёки бу усулини амалга оширишда юзага келиши мумкин бўлган асоратлар ва хатоликларни ўрганиш. Гибрид амалиётларни амалга оширишда кенг тажриба алмашиш, жаррохлик аралашувларидан кейин беморларни реабилитация қилиш.
Конференция ўзбек, рус ва инглиз тилларида ўтказилади.